Хитой Сурия масаласига сиёсий руҳ бермасликка чақирди
Жаҳон ҳамжамияти сурия масаласини биргаликда ҳал қилиши лозим. Унга сиёсий руҳ бериш ёки янада мураккаблаштириш керак эмас, деб маълум қилди Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин пайшанба куни ташкил этилган брифингда.
Аввалроқ, БМТ Бош ассамблеяси Суриядаги жиддий жиноятларга алоқаси бўлган шахсларга нисбатан суриштирув механизмини яратишга қарор қилганди. Бу кейинчалик уларни суд асосида таъқиб этиш имконини беради. Янги тузилма айнан нималар билан шуғулланиши эса БМТ бош котиби томонидан 20 кун ичида белгилаб берилади. Ҳужжатни ёқлаб 105 мамлакат, унга қарши эса – 15 давлат овоз берди. 52 мамлакат эса бетараф қолган
"БМТ февралдаги женева музокараларини қайта йўлга қўйиш ҳақида маълум қилди, ва амалдаги мажбуриятларга асосан халқаро ҳамжамият биргаликда ҳаракат қилиши керак, деган фикрдамиз. Шунингдек, улар сурия масаласи бўйича сиёсий жараённи бошлаш учун керакли шароитларни яратишлари лозим", - дея айтиб ўтди Хуа Чуньин Хитой нима учун резолюция лойиҳасини қўллаб-қувватламагани ҳақидаги саволга жавоб бераркан.
Унинг сўзларига кўра, Хитой сиёсий келишувни – сурия инқирозини ечишдаги ягона тўғри йўл, деб ҳисоблайди.
"Барча томонлар халқаро ҳуқуққа амал қилишлари керак... Бизнинг фикримизча, халқаро ҳаракатлар Суриянинг ҳудудий яхлитлиги, қонуний мустақиллигини ҳурмат қилишлари ҳамда сиёсий ечим ва миллий ярашувга кўмак беришлари даркор. Ҳаракатлар БМТга аъзо-давлатлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланиши шарт", - дея таъкидлаб ўтди Хуа Чуньин.
Резолюция БМТ паноҳида "Сурия Араб Республикасида 2011 йилнинг мартидан бошлаб халқаро ҳуқуқ бўйича жиддий жиноятларни амалга оширган шахсларга нисбатан халқаро холис ва мустақил суриштирувларга кўмак берувчи механизм" ташкил этишни назарда тутади.
Янги тузилма Суриядаги ҳодисаларни тергов қилиш бўйича “халқаро гуманитар ҳуқуқ нормалари бузилишининг далиллари таҳлили ва уларни йиғиш, умумийлаштириш ҳамда сақлаб қолишда” мустақил халқаро комиссия билан ҳамкорлик қилишни ҳам кўзда тутади.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023