Россиялик талаба ИШИДга қўшилмоқчи бўлгани учун 4,5 йилга қамалди
Москва округ ҳарбий суди Александра Ивановага (Варвара Караулова) 4,5 йилни умумий тартибдаги колонияда ўтказиш бўйича ҳукм чиқарди. Бу ҳақда суд залида иштирок этган РИА Новости мухбири маълумот берган.
"Варвара Карауловага сўралганидек 5 йил эмас, 4,5 йил қамоқ жазоси берилди. Янги йилгача биз апелляция билан мурожаат этишимиз мумкин", дея ёзган унинг адвокати Илья Новиков.
Бундан олдинроқ, прокурор Карауловага 5 йиллик қамоқ муддати беришни ва 150 минг рубль миқдорида жарима қўллашни сўраганди.
Судланувчи Сурияга урушда ва терактларда иштирок этиш учун эмас, ўзи ёқтирган йигитга турмушга чиқиш учун бормоқчи бўлганини маълум қилган.
Варвара Караулова 2015 йилнинг октябрида ИШИДга аъзо бўлишга уринишда айбланиб, қўлга олинганди. МГУ Фалсафа факултети талабаси бўлмиш Караулова ота-онасидан яширин ҳолда чет элга чиқиш учун паспорт расмийлаштирган ва 27 майда Истанбулга учиб кетган. 4 июнда уни Туркия-Сурия чегарасидаги Килис шаҳрида, яна 14 нафар россиялик билан бирга қўлга олишган ва Москвага қайтарилган эди.
Мавзуга оид
19:12 / 31.10.2024
“Халқимизнинг соддалиги сабаб бўлмоқда”— Тошкент шаҳар суди раиси Panorama Airways ишига тўхталди
14:10 / 31.10.2024
Судгача санация қилиш жараёнида давлат томонидан ёрдам кўрсатилади
18:06 / 17.10.2024
Қашқадарёда судя ёрдамчиси ўзини ишдан бўшатган суд раиси устидан шу судга даъво киритди
11:08 / 17.10.2024