Жаҳон | 12:09 / 24.12.2016
11279
2 дақиқада ўқилади

Хитой авиаташувчи кемаси Сариқ денгиздаги машғулотларда иштирок этди

Фото: AP

Хитойнинг биринчи авиаташувчи кемаси "Ляонин" икки ҳафтада иккинчи марта Сариқ денгиздаги машғулотларда иштирок этди, деб хабар бермоқда Хитой мудофаа вазирлиги. 

Вазирлик маълумотларига кўра, "Ляонин" бошчилигидаги бир нечта ҳарбий кемалардан ташкил топган авиаташувчи зарба берувчи гуруҳ 23 декабрда Сариқ денгизнинг акваторияларидан бирида машғулот ўтказди. Машғулотлар вақтида гуруҳ акваторияни кесиб ўтган, "Цзянь-15" (J-15) қирувчи самолётлари эса машғулот парвозлари бажарган.

Вазирликда таъкидланишича, Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг машғулотлари йиллик режага биноан ўтган.  

Ўтган ҳафтада "Ляонин" Сариқ денгизнинг шимолий қисмидаги Бохай  кўрфазида машғулотда иштирок этганди. Бу кема отиш билан ўтган биринчи ҳарбий-денгиз машғулотлар бўлган.

"Ляонин" кемаси Украинадан 1998 йилда сотиб олинган ва охиригача қуриб битказилмаган "Варяг" крейсери негизида қурилган. Уни авиаташувчи крейсерга айлантириш бўйича ишлар Далянь шаҳрида 2005 йилда бошланган. Кема биринчи марта 2011 йил ноябрда синовлардан ўтказилган.

 

Мавзуга оид