Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги йил меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг ёдида бир умр муҳрланиб қоладиган бўлди
Янги йил ўзгача бир файз, шукуҳ олиб келадиган, бир умр эсда қоладиган байрамлар сирасига киради.
Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби вилоятдаги барча таълим муассасалари, ташкилот ва корхоналарда Янги йилга бағишланган қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Термиз шаҳридаги “Турон” тантаналар саройида ҳам Президент арчаси тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда вилоятимизнинг туман ва шаҳарларидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари ҳамда 12-меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этди. Вилоят ҳокимлиги, халқ таълими, маданият ва спорт ишлари бошқармалари, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши ҳамкорлигида тайёрланган байрам дастурида Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонларининг чиқиши болажонларга ҳақиқий байрамона совға бўлди.

Тадбирда вилоят ҳокими Э. Турдимов йиғилганларни байрам билан муборакбод этиб, ҳукуматимиз томонидан ёшларга яратилаётган шароит ва кўрсатилаётган ғамҳўрликларга тўхталиб ўтди. Шундан сўнг кўркам дастурхон атрофида ўтирган болажонларга Президент совғалари топширилди. Қалбларида бир олам қувоч билан завқ-шавққа тўлиб ўтирган ёшларимиз тимсолида фаровон, фуқаролари бахтиёр халқимизнинг янада нурафшон келажагини кўрамиз. Ҳар бир куни, туни осойишта, ёшлари шоду хуррам Ватанда яшаш ўзи бахт эмасми, Юртдошим!




Мавзуга оид
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
17:03 / 23.05.2026
Термизда қурувчига 217 туп дарахтни кесиб ташлашда ёрдамлашган собиқ мансабдор жазога тортилди
08:34 / 16.04.2026
Сурхондарёда мансабдорнинг пул талаб қилиш режаси фош этилди
14:30 / 18.03.2026