Компания бу қарорни жамият даромадлари йўқотилишининг олдини олиш мақсади билан изоҳлаган. Энг юқори ставка буғдой ташишнинг айрим йўналишлари учун 33 миллион сўмни ташкил этади.
Термиз орқали Афғонистонга жўнатиладиган юклар
Термиз станциясига олиб келиниб, шу ерда қайта юкланадиган ва кейин Афғонистонга экспорт қилинадиган юклар учун қуйидаги қўшимча йиғимлар белгиланган.
Бу ставкалар ГНГ таснифи бўйича 1001, 27090090, 2710, 2711, 27090010, 3901 ва 3902 кодли юкларга татбиқ этилмайди. Буғдой — ГНГ 1001 учун алоҳида ставкалар назарда тутилган.
Темирйўл орқали Термизга келтирилганда, ҳар вагон учун ҚҚСсиз:
600–800 км — 800 минг сўм;
801–1000 км — 1 миллион сўм;
1001 км ва ундан узоқ — 1,3 миллион сўм.
Автомобил транспортида Термизга келтирилганда, ҳар вагон ҳисобига ҚҚСсиз:
0–300 км — 2,8 миллион сўм;
301–600 км — 5,2 миллион сўм;
601–800 км — 6,6 миллион сўм;
801 км ва ундан узоқ — 7,6 миллион сўм.
Буғдой учун алоҳида йиғимлар
Термизда қайта юкланиб, Афғонистонга экспорт қилинадиган буғдой темирйўл орқали келтирилганда, ҳар вагон учун ҚҚСсиз:
0–300 км — 6,8 миллион сўм;
301–400 км — 10 миллион сўм;
401–500 км — 13 миллион сўм;
501–600 км — 15,7 миллион сўм;
601–700 км — 18,6 миллион сўм;
701–800 км — 21 миллион сўм;

















