Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Агуэро «Манчестер Сити» тарихидаги энг яхши тўпурарлар учлигига кирди
«Манчестер Сити» футбол клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро «шаҳарликлар»нинг клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлари учлигига кирди. Агуэро АПЛнинг 20-тури доирасидаги «Бёрнли» билан учрашувда (2:1) битта тўп киритди ва шахсий тўплари сонини 153 тага етказиб олди. Бу ҳақда Tribuna.uz ёзмоқда.
28-ёшли аргентиналик «шаҳарликлар» таркибида киритилган тўплар бўйича Колин Белл билан тенглашиб олди. Эндиликда ҳар икки ўйинчи клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида учинчи ўринни банд этиб турибди. Рўйхатнинг биринчи ва иккинчи ўринларида эса Эрик Брук (177) ва Томми Жонсон (166 гол) қайд этилган.
Маълумот учун, Агуэро жорий мавсумда АПЛда 14 учрашув ўтказиб, 11 тўп киритди.
Мавзуга оид
12:07 / 09.02.2026
Фантастик гол, баҳсли пеналти ва сўнгги дақиқалардаги драма. «Сити» ғалабани илиб кетди
23:09 / 06.02.2026
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг январ ойидаги энг яхши футболчиси бўлди
11:13 / 05.02.2026
«Сити» ҳам финалга чиқди
12:33 / 02.02.2026