Англия: «МЮ» инқироздан чиқолмаяпти, «Брайтон» ҳазиллашмаяпти

«Челси» – «Манчестер Юнайтед» 2:0
Голлар: Роджерс, 50 (1:0). Палмер, 64 – пеналти (2:0)
«Челси»: Пендерс, Фофана, Колвилл, Палестра (Чаваррия, 74), Ачимпонг, Кайседо (Гюсто, 87), Лавиа, Палмер (Кенда, 90), Роджерс, Эстевао (Барко, 87), Педру Нету (Уэлбек, 87)
«Манчестер Юнайтед»: Ламменс, Магуайр, Мартинес, Далот, Йоро, Сантос (Ҳевен, 66), Балеба (Майну, 58), Бруну Фернандеш, Куня (Маунт, 66), Диалло (Зиркзе, 77), Мбемо
Огоҳлантиришлар: Пендерс, 90 – Мартинес, 59. Магуайр, 65. Майну, 70. Мбемо, 81. Зиркзе, 86
Четлатиш: Мартинес, 63 (иккинчи сариқ)

«МЮ»нинг мавсум стартидаги омадсизликлари давом этмоқда. Кэррик шогирдлари АПЛда биргина ўйинда, чемпионшипдан чиққан «Ипсвич» устидан ғалабага эришган, жамоа ички муҳити бузилган.

Ўйиннинг биринчи бўлимида «қизил иблислар» тенгма-тенг кураш олиб боришди, бир неча хавфли вазиятларга эга бўлишди, голга мезбонлардан кўра яқинроқ бўлишди. «Челси» ҳимояси тез-тез ҳимояда хатоларга йўл қўйди, 32-дақиқада Амад Диалло Фофананинг хатосидан кейин дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди, аммо Пендерс ишончли ҳаракат қилди.

Бироз ўтиб бурчак зарбасидан кейин меҳмонлар дарвозани ишғол этишди ва голни узоқ нишонлашди. Аммо вазиятга VAR аралашиб, ҳужумда фол қайд этди ва Кунянинг голи бекор қилинди.

Бўлим охирида Диалло яна бир бор Фофанани алдаб ўтиб, яккама-якка вазиятга чиқиб кетди, аммо бу сафар ҳам аниқ зарба бера олмади.

Иккинчи бўлим бошида эса Роджерс майдон марказидан рейд уюштириб, ҳеч қандай қаршиликсиз рақиб жарима майдонига кириб борди ва ҳужумни ўзи якунлади.

Бу гол меҳмонлар кайфиятига жиддий таъсир кўрсатди ва мухлисларга биринчи бўлимдаги ўйинини кўрсатиб бера олмади.

Кўп ўтмай лондонликлар бурчак зарбаси ижро этганида жарима майдони ичида Мартинес тирсаги билан рақибга зарба берди, видеотакрордан кейин меҳмонлар дарвозасига пеналти белгиланди, қоидабузар эса майдондан четлатилди. Палмер 11 метрдан аниқ зарба йўллаб, ўйин тақдирини ҳал қилди.