09:35 / 15.01.2017
8286

Видео: Ганг дарёсида қайиқ ағдарилиши оқибатида 24 киши ҳалок бўлди

Ганг дарёсида йўловчи қайиқ ағдарилиши оқибатида 24 киши ҳалок бўлди. Бу ҳодиса дарёнинг Биҳар штати ҳудудидан ўтган қисмида рўй берган.

Полиция маълумотига кўра, Патна шаҳри яқинида қайиқ ағдарилган.

Рейтер нашри ёзишича, бунга қайиққа ҳаддан ортиқ киши чиққанди. Ундаги одамлар индуистларнинг Макара-санкрити байрами доирасидаги илонлар фестивалидан қайтаётганди.

30 кишилик сиғимга эга қайиқда жами 50 киши бўлган, 12 киши хавфсиз жойгача сузиб кела олган. 8 киши шифохонага ётқизилган.

Штат раҳбари Нитиш Кумар ҳодиса бўйича текширув бошлашга кўрсатма берган.

Top