Жаҳон | 10:40 / 24.01.2017
6738
1 дақиқада ўқилади

Гватемала раҳбари казармада ҳибсда ушлаб турилган укаси ва ўғлининг ёнига ташриф буюрди

фото : ria.ru

Гватемала президенти Жимми Моралес укаси Самуэль ва ўғли Хосе Мануэль коррупцияга алоқадорликка гумон қилиниб ҳибсда ушлаб турилган  "Матаморос" ҳарбий казармаларига 23 январда ташриф буюрди.

"Президент ва унинг оиласи ўғли ва укасини кўриш учун казармаларга ташриф буюрди", деб мамлакат ички ишлар вазири Франсиско Риваснинг сўзларини келтириб ўтди Prensa Libre портали.

Гап хизматлар кўрсатиш соҳасидаги коррупция билан боғлиқ. Моралеснинг укаси 2016 йилда ресторанлардан бирининг тўлов ҳужатларини қалбакилаштирилган. Уларга кўра 564 та нонушта кўринишида хизмат амалга оширилган. Бу нонушталар учун 2013 йилда 90 минг кетсал (11,5 минг доллар) тўланган.

Президент ўзи қариндошлари атрофидаги вазиятни мураккаб деб атади, бироқ қонун олдида ҳамма тенглигини айтди. "Қонун барча бошқа нарсалардан устувор бўлиши керак", деб ёзган Моралес твиттерда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид