Норасмий Маслаҳат учрашуви доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон президенти, Қирғизистон президенти ва Тожикистон президенти мусобақанинг очилиш маросимида қатнашиб, спортчилар ҳамда меҳмонларни қутлади.

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга спортчиларнинг саралаш пойгасини кузатди.

Қирғизистон Гран-приси Халқаро сув-мотор спорти иттифоқи (UIM) шафелигида ташкил этилаётган ва «сувдаги Формула-1» номи билан танилган F1H2O жаҳон чемпионатининг иккинчи босқичи ҳисобланади. Унда ҳар йили турли мамлакатлардан профессионал жамоалар ва спортчилар иштирок этади.


Бу йилги мусобақа Марказий Осиё тарихида биринчи марта ўтказилаётгани билан аҳамиятлидир.
Мусобақа дастуридан машғулотлар, саралаш босқичи ҳамда соатига 220 километрдан ортиқ тезликда ҳаракатланувчи тезюрар қайиқлардаги асосий пойга ўрин олган.











