Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда полиция ходимлари тўшак тагига беркитилган 20 миллион долларни топишди
АҚШ полициясининг хабар қилишича, мульти-миллиард қаллоблик билан боғлиқ пулларни ўзлаштиришда айбдор деб топилган бразилиялик эркак қўлга олинди. Пайшанба куни унинг Массачусетс штати, Вестборо шаҳридаги уйи тўшаги тагидан 20 миллион долларга яқин маблағ топилган. Бу ҳақда Business Insider нашри хабар берди.
Бостон федерал полицияси 28 ёшли Клебер Рене Ризерио Рочани кузатиш натижасида пулларни топишга муваффақ бўлган. Мазкур пуллар қарийб бир миллиард долларга етиб қолган молиявий пирамидага алоқаси борлиги гумон қилинмоқда.
Прокурорлар айтишича, TelexFree Inc. компанияси коммуникацион хизматлар етказиб беришни ваъда қилган ҳолда турли мамлакатдан деярли миллионга яқин инсонларни алдашга улгурган. Шунингдек, уларнинг қайд этишича, Роча пулларни Ҳонг Конг орқали ноқонуний ўзлаштириб, Бразилияга миллионлаб долларларни ўтказган.
Компанияда ишлайдиган ходимлар инсонларга интернетда рекламалар жойлаштиришни ваъда қилган ҳолда пулларга эга бўлишган. Пул эгалари ўз маблағларини мазкур схемага янги инсонлар, жумладан, дўст ва яқинларни жалб қилган ҳолда қайтариб олишга муваффақ бўлишди.
Мавзуга оид
18:38 / 23.12.2025
XCM молиявий пирамидаси ишида 5 ходим интизомий жазоланган, бири ишдан бўшатилган – ИИВ
22:51 / 22.12.2025
Инвесторлар 2026 йилда ҳам доллар курсининг пасайишини кутмоқда – ОАВ
21:21 / 16.12.2025
Kun.uz огоҳлантирган XCM молиявий пирамидаси ўн минглаб одамни чув туширди. Ўзбекистонликларни ким шилмоқда?
16:02 / 05.12.2025