АҚШ чегара хизмати раҳбари янги маъмурият талаби билан истеъфога чиқди
АҚШ чегара хизмати раҳбари Марк Морган янги маъмурияти талаби билан истеъфога чиқди. Бу ҳақда Accociated Press агентлиги хабар қилмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп чегараларни қўриқлаш бўйича чораларни кучайтиришга доир фармонни имзолаганидан сўнг, бир кун ўтгач ушбу хабар пайдо бўлган эди. Бироқ, унинг ўз хоҳиши билан ишдан кетгани номаълум қолаётганди. Тахминларга кўра, чегарачилар сони 5000 кишига кўпайтирилади.
Агентликка кўра, Морган ходимлари билан ўтказган қисқа видеоконференцияда, ундан кетишни сўрашганини айтган. У хизмат раҳбарлигини сақлаб қолиш учун курашмасликка қарор қилган.
ФҚБнинг собиқ ходими Марк Морган 2016 йил октябрида чегара хизмати раҳбари бўлганди. Агентлик Морганнинг истеъфосини, Трамп сайловолди кампанияси чоғида уни фаол қўллаб-қувватлаган чегарачилар касаба уюшмаси ва Морган ўртасидаги келишмовчилик билан изоҳламоқда. Хабарларга кўра, касаба уюшмаси етакчилари, чегара хизматига айни хизмат вакили раҳбарлик қилишини хоҳлашади.