Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дутерте полицияни тозалаш мақсадида гиёҳвандликка қарши курашни тўхтатди
Филиппин президенти Родриго Дутертенинг баёнот беришича, гиёҳванд моддалар сотувчилари ва бангиларга қарши курашни тўхтатади. Бунинг ўрнига у полиция сафини коррупциядан тозалашга киришади. "Сиз полициячилар, энг порахўрсизлар. Сиз асосингизгача коррупцияга чўмгансиз. Бу сизнинг тизим", - дея Дутертедан иқтибос келтиради Франс пресс агентлиги.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, полициячиларнинг 40 фоизга яқини ноқонуний фаолиятга алоқадор.
Дутерте полицияни "тозалаганидан" сўнг, гиёҳванд моддаларга қарши курашга қайтишини билдирган. Ва бу кураш Дутертенинг президентлик ваколатлари якунланадиган 2022 йилгача давом этади.
Дутертенинг баёноти жанубий кореялик тадбиркор Чи Ик Чунинг ўғирланиши ва ўлдирилиши ҳақидаги хабардан сўнг янграган. Расмий Сеулга кўра, тадбиркор филиппинлик полициячилар томонидан ўлдирилган.
Филиппин миллий полицияси раҳбари Рональд дела Роса, ўз навбатида, мамлакат наркополицияси тарқатиб юборилишини маълум қилди.
Дутерте 7 ойдан буён республикани бошқармоқда. Унинг ҳокимиятга келиши билан Филиппинда гиёҳвандликка қарши кенг қамровли кураш бошланди. Турли маълумотларга кўра, шу пайтга қадар 2,5 мингдан ортиқ жиноятчилар (гиёҳванд моддалар сотиш ёки истеъмол қилишда гумон қилинганлар) махсус полиция амалиётлари чоғида судсиз ўлдирилган.
Мавзуга оид
08:10 / 09.06.2026
Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига таъзия мактуби юборди
15:38 / 08.06.2026
Филиппинда кучли зилзила: камида 32 киши ҳалок бўлди
19:02 / 21.04.2026
Уруш тугаганига ишонмаган “самурай” – 1974 йилгача Филиппинда жанг қилган япон зобити ким эди?
15:09 / 24.02.2026