Филиппинда бир неча кун давом этган муссон ёмғирларидан кейин чиқинди инқирози юзага келди. Пойтахт Манила шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларни қамраб олувчи агломерацияда чиқиндилар сув ҳавзаларида тўпланган. Ишчилар чиқинди насос станциясига етиб боргунга қадар дарё ва каналларни тозалашга ҳаракат қилишмоқда. Мамлакат президенти Фердинанд Маркос сув ҳавзалари ифлосланиши билан боғлиқ вазиятни ўта оғир деб атаган. У нотўғри утилизация муаммосини ҳал қилиш ва чиқиндилардан энергия ишлаб чиқариш дастурини жорий этиш зарурлигини яна бир бор таъкидлади. Қуйида Филиппинда нималар бўлаётгани акс этган суратлар.

Параняке шаҳрида узоқ давом этган муссон ёмғирларидан кейин канални чиқиндилардан тозалаётган ишчилар, 2026 йил 11 август
Rolex dela Peña / EPA / Scanpix / LETA
Паранякедаги канални чиқиндидан тозалаш жараёни, 2026 йил 11 август
Aaron Favila / AP / Scanpix / LETA
Паранякеда чиқиндига тўлган канал устидан ўтаётган поезд, 2026 йил 11 август
Rolex dela Peña / EPA / Scanpix / LETA
Паранякедаги кучли ёмғир пайтида дарёни ифлослантирган чиқиндиларни тозалаш, 2026 йил 12 август
Ezra Acayan / Getty Images
Aaron Favila / AP / Scanpix / LETA
Ezra Acayan / Getty Images
Ezra Acayan / Getty Images
Атроф-муҳит ва табиий ресурслар департаменти қошидаги «Estero Rangers» дастури ходими, Паранякедаги Бакларан черкови яқинидаги дарёда чиқиндиларни йиғмоқда, 2026 йил 11 август
Noel Celis / Reuters / Scanpix / LETA
Ezra Acayan / Getty Images