Жамият | 18:45 / 30.01.2017
17555
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон чегарачилари ошқозонида марихуана бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди

Ўзбекистон фуқароси Қозоғистон чегарасидан ошқозонида “марихуана” моддасини олиб ўтишга ҳаракат қилди, деб хабар берди Қозоғистон Республикаси давлат хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати.

Жиноятчи қозоқ-ўзбек чегарасида қўлга тушган. Сариоғоч чегара отряди ходимлари “Жибек жоли авто” ўтказиш пунктидаги йўловчи терминали залида 30 ёшли эркакни қўлга олишган. Бу хизмат ити ёрдамида амалга оширилган.

Қўлга олинган шахс сўроқ давомида ошқозонида полиэтилен ўрамда бўлган марихуана борлигини тан олди. Улар ҳажми бир сантиметр бўлган олтита кичик шарчадан иборат бўлган.

Мавзуга оид