Спорт | 17:08 / 30.01.2017
11922
2 дақиқада ўқилади

«Насаф»нинг ОЧЛ ўтиш ўйинидаги рақиби бош мураббийи қаршиликлар жамоасини «менсимаяпти»

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири ўтиш босқичида «Насаф» жамоаси Баҳрайннинг «Ал-Ҳидд» клубига қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйин олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Ал-Ҳидд» бош мураббийи Муҳаммад Ал-Шамлан ва ҳимоячи Сайид Муҳаммад Аднан ўз фикрлари билдириб ўтди.

«Аввало Ўзбекистонга ташриф буюрганимдан ва бу ердаги меҳмондорчиликдан мамнунман. Ташкилотчиларга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўйин биз учун жуда муҳим саналади. Менинг жамоага келганимга атиги 3 ҳафта бўлди. «Насаф» ўйинларини таҳлил қилдик, улар ОЧЛда катта тажрибага эга эканини ҳам биламиз. Ўзбекистонда мавсум бошланмади ва бу бизга кичик устунлик беради, дегани эмас. Рақибни ҳурмат қиламиз, аммо биз ўз кучимизга ишонамиз. Бизда мақсад бор ва кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қиламиз. «Насаф»ни ютиш биз учун сенсация бўлмайди. «Ал-Ҳидд» ҳам савияли ва тажрибали жамоа. Рақиб таркибидаги сингари бизда кучли футболчилар бор», – деди Муҳаммад Ал-Шамлан.

«Мураббий айтилиши керак бўлган барча гапларни айтди. Мен ҳеч қандай қўшимча қилмайман. Нима учун келганимизни эртага майдонда кўрсатамиз», – деди Сайид Муҳаммад Аднан.

«Насаф» – «Ал-Ҳидд» учрашуви 31 январь куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида соат 16:00да бошланади.

Рўзиқул Бердиев «Насаф»нинг ОЧЛ гуруҳ босқичига ўтиш ўйинидаги рақиби кучига баҳо берди

 

Мавзуга оид