OФК Элит Осиё Чемпионлар Лигасида асосий босқич ўйинлари бошланди.

Ўзбекистон чемпиони «Нефтчи» ўз майдонида Ироқнинг «Ал-Қувва Ал-Жавия» клубини қабул қилди.

Ўйинда мезбонлар катта устунликка эга бўлди, аммо рақиб дарвозаси фақат бир марта ишғол этилди. Ғалаба келтирувчи голда легионерлар иштирок этди. 83-дақиқада ивуарлик Коффи Коуао тўпни чап қанотдан жарима майдонига етказганида сербиялик Зоран Марушич боши билан аниқ зарба йўллади.

«Нефтчи» навбатдаги ўйинни 12 октябр куни сафарда Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клубига қарши ўтказади.

Элит ОЧЛ. Ғарб минтақаси. 1-тур
14 сентябр, Фарғона, «Истиқлол» стадиони

«Нефтчи» (Ўзбекистон) - «Ал-Қувва Ал-Жавия» (Ироқ) 1:0

Гол: Зоран Марушич (83)

Бош ҳакам: Одил Ал-Нақбий (БАА)

«Нефтчи»: Ботирали Эргашев, Боян Цигер, Икром Алибоев, Аброр Исмоилов (Билолхон Тошмирзаев 46), Нурмуҳаммад Абдуғаниев, Стипе Перица (Хуршид Ғиёсов, 72), Алишер Одилов, Ян Сассе (Зоран Марушич, 56), Фарруҳ Сайфиев, Коффи Коуао, Франсиско Журани

«Ал-Қувва Ал-Жавия»: Муҳаммад Межбел, Руслан Ал-Дарражий, Муслим Ал-Ҳамаданий, Саид Аҳмад, Моҳанад Ал-Жебур, Алҳарис Ал-Саид (Мужтаба Сувайдий, 63), Муҳаммад Алғадаб (Ҳайсам Жуиний, 83), Аббос Ҳасан, Саад Абдуламир, Твисила Кисинда (Мурод Субе, 63), Али Саад Жаббор (Мозес Оркума, 72)

Огоҳлантиришлар: Стипе Перица (59), Саид Аҳмад (59), Муслим Ал-Ҳамаданий (63), Билолхон Тошмирзаев (81)