Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дайжест: Яна бир бор танқидга учраган соҳа, GM’га ёрдам берадиган Ўзбекистон, Ашхободда кузатилган ноодатий манзара
Якунланиб бораётган 8 февраль Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш тизимини танқид қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар ва соҳанинг ривожланиш истиқболларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда давлат раҳбари томонидан дори нархларини назорат қилиш учун Бош прокуратура ҳузурида “Ишонч телефонлари” ишга туширилишини айтди. Шу билан бирга нима учун одамлар касалхоналарда ҳамма нарсага пул тўлаши ҳақида сўз юритди. Бундан ташқари, президент жойларда қишлоқ врачлик пунктлари бунёд этилиши, замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланиши ҳақида таъкидлаб ўтди. Шавкат Мирзиёев ушбу йиғилишда туғуруқхоналардаги порахўрликка чек қўйиш лозимлигини айтди.
Ўзбекистоннинг бошқа жабҳаларида

Ўзбекистон ҳукумати Наврўз байрамини нишонлаш тартибига ўзгаришлар киритиши мумкинлиги айтилди
Ўзбекистонда гиёҳванд воситалар билан кураш ойлиги бошланди
Ўзбек автомобиллари Россияда йиғилиши мумкин
Тошкент шаҳрининг Жомий кўчасида жойлашган қурилиш моллари бозорида ёнғин келиб чиқди.
Жаҳон майдонида

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған биринчи марта телефон орқали суҳбатлашишди.
Россия Ҳаво-космик кучларининг Москвадаги ҳаво ҳужумидан ҳимоя бўлинмаси фавқулодда текшириш доирасида юқори ҳарбий шайлик ҳолатига келтирилди.
Хитой Вашингтонга иккинчи жаҳон уруши тарихини эсга олишни маслаҳат берди
Тожикистон хорижий инвесторларни мамлакатда ГЭСлар қуришга таклиф этмоқда
Путин россияликларни ажойиб келажак кутаётганини айтди
Ашхободда уйлардан кондиционерлар мажбуран олиб ташланмоқда
Россияда 10 ёшли қизча беш нафар ука ва синглисини ёнғиндан қутқариб қолди
Технология янгиликлари

Ravon бренди Россия автомобиль бозорида топ-25 таликка кирди
Ғилдиракларга киритилган сармоя: энг яхши классик автомобилларнинг топ-10лиги
Янги Ford Expedition’нинг илк суратлари пайдо бўлди
Мавзуга оид
22:00 / 30.08.2017
Дайжест: Телевидениега янги раҳбар, Америка табиий офатлар ичида, президентнинг янги қарорлари ва куннинг бошқа хабарлари
21:40 / 29.08.2017
Дайжест: Японияга ракета учирган КХДР, Трампнинг табриги, янги ўқув йили арафаси ва куннинг бошқа хабарлари
21:52 / 18.08.2017
Дайжест: Президент Бекободда, халқ таълими вазири билан очиқ мулоқот, Барселона теракти тафсилотлари ва куннинг бошқа хабарлари
22:15 / 17.08.2017