Трампнинг Ҳолливуддаги юлдузини синдириб ташлаган шахс уч йилга озодликдан маҳрум этилди
Лос-Анжелес суди 53 ёшли маҳаллий фуқаро Жеймс Ламберт Отисни шартли равишда уч йилга озодликдан маҳрум этди ҳамда жаримага тортди. У Ҳолливуддаги шон-шуҳрат Аллеясидаги Дональд Трампнинг номи бўлган юлдузни синдирган, деб хабар бермоқда Los Angeles Daily News.
Таъкидланишича, Отис суд жараёни вақтида бу ишни содир этганини тан олган. Эркакка шартли ҳукмдан ташқари 20 кунга жамоат ишларига жалб этиш, шунингдек, 4,4 минг доллар миқдоридаги жарима жазоси ҳам тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Трампнинг шон-шуҳрат Аллеясидаги юлдузи билан боғлиқ ҳодиса ўтган йилнинг октябрида рўй берган.
2016 йилнинг ноябрида эса Дональд Трампнинг Ҳолливуддаги шон-шуҳрат Аллеясидаги юлдузи кечаю-кундуз қўриқланиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Мавзуга оид
21:10 / 25.09.2024
Лос-Анжелесда автобус йўловчилари гаровга олинди
15:50 / 17.06.2024
Лос-Анжелесда ёнғин туфайли 1200 киши эвакуация қилинди
22:45 / 25.04.2024
Ню-Йорк суди Ҳарви Вайнштейнга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилди
08:50 / 12.04.2024