АҚШ ва Перу етакчилари Лотин Америкасини ривожлантириш йўлларини муҳокама қилишди
АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда перулик ҳамкасби Педро Пабло Кучински билан учрашиб, музокаралар ўтказди. Томонлар Лотин Америка тараққиёти, Венесуэладаги вазият, муҳожирларнинг эркин ҳаракатланиши ва ҳарбий техникалар хариди масалаларини муҳокама қилишган.
Шу билан бирга, АҚШ раҳбари журналистларнинг Перу собиқ президенти Алехадро Толедонинг экстрадиция қилиниши имкониятини кўриб чиқиладими, деган саволларига жавоб бермади. Толедо Перуда коррупцияда айбланмоқда. Кейинчалик журналистлар билан учрашган Кучински Трамп билан учрашувда бу масалани бироз ёдга олганини таъкидлаган.
Кучински АҚШ президенти билан бўлган мулоқотда, перулик муҳожирларнинг яхши ниятда эканига ишонтиришга уринган. "Биз одамларнинг эркин ҳаракатланишидан манфаатдормиз. Мен президент Трамп билан учрашувимда шу ҳақда сўз юритдим, биз деворлар ўрнига кўприкларни маъқул кўрамиз", - деган Перу раҳбари.
Мавзуга оид
18:24 / 04.11.2024
Перуда футболчи ўйин вақтида чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди
14:35 / 04.11.2024
АҚШ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади
11:10 / 04.11.2024
CNN: АҚШ сайловлари Путинни Киев билан мулоқотга ундамайди
09:30 / 04.11.2024