Жаҳон | 15:27 / 27.02.2017
9160
1 дақиқада ўқилади

Грузияликлар учун Европанинг «виза» дарвозаси очилди, навбатда ким?

ЕИ Кенгаши иттифоқнинг учинчи мамлакатлар билан визасиз тартибни вақтинча тўхтатиш механизмини ҳамда Грузияга визасиз тартибни жорий қилиш қарорини қабул қилди. Февралнинг сўнгги кунида Украинага доир музокаралар бошланади. 

УНИАН агентлигининг хабар қилишича, ЕИ Кенгашининг транспорт ва энергетика масалалари бўйича мажлиси доирасида шундай қарор муҳокамасиз қабул қилинган. ЕИнинг Грузияга визасиз тартибни жорий қилиш битимини имзолаш маросими 1 март куни бўлиб ўтади. 

Шу билан бирга, 28 февраль тушдан сўнг, Европа парламенти, ЕИ Кенгаши ва ЕИ президентлигини бажараётган мамлакат ўртасида Украинага нисбатан визаларни бекор қилиш бўйича музокаралар бошланади. УНИАНнинг хабарига кўра, ЕИ Украина учун визасиз тартиб қарори дунёнинг ҳар қандай давлатига нисбатан визасиз тартибни бекор қилиш механизми доирасида амалга ошиши мумкин. 

Мавзуга оид