Жаҳон | 20:50 / 02.03.2017
32674
2 дақиқада ўқилади

Дайжест: Президентдан янги қарор, уйини сотувчилар учун қулайлик, сиёсатга қайтган Обама ва бошқа хабарлар

Якунланиб бораётган 2 март Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистон

Президент Мўйноқ туманини иқтисодий ривожлантириш бўйича қарорини имзолади. Унга кўра, «Мўйноқ» саноат зонасида тадбиркорлик субъектлари 10 йил муддатга барча турдаги солиқлардан озод этилади.  Бундан ташқари, Мўйноқ туризм марказига айлантирилади.

Уйини сотмоқчи бўлганлар ортиқча қоғозбозликлардан озод бўлишди

Ўзбекистонда оилавий пластик карталар пайдо бўлди

Тошкент метросида интернет пайдо бўлиши мумкин

Андижон вилояти ва туманларида бош милиционерлар ўзгарди

Бобур номидаги Тошкент Марказий боғи лойиҳаси. Фотожамланма

Тошкентда 5 нафар мактаб ўқувчиси “ўлим гуруҳи”дан сақлаб қолинди

Жаҳон

АҚШнинг собиқ давлат котиби Жон Керри ўзига янги иш топди

АҚШда навбатдаги можаро: Бош прокурор ўтган йилда Россия элчиси билан 2 марта гаплашган. Шу боис Демократлар АҚШ бош прокурори истеъфога чиқишини талаб этмоқда.  Ўз навбатида, АҚШ бош прокурори Россия вакиллари билан сайловлар мавзусини муҳокама қилганини рад этди

Обама сиёсатга қайтишга қарор қилди

Швеция Россиянинг ҳарбий фаоллашуви туфайли ҳарбий хизматга чақирувни тиклади

Сурия армияси Пальмирани ИШИДдан қайтариб олди

Шахтадаги фожиа. Львовдаги конда портлаш, Украинада миллий мотам

Технология

Porsche янги универсални тақдим этди

Интернетда McLaren’нинг янги суперкари сурати пайдо бўлди

Ўқ ўлчамидаги мўъжазгина фонарча тақдим қилинди

Facebook суиқасдга мойиллиги бўлган фойдаланувчиларни аниқловчи алгоритмини тақдим этди

Энг яхши автомобиллар рўйхатида немис маркалари етакчи

АҚШнинг 2017 йилдаги энг яхши автомобиллари номлари эълон қилинди

Lamborghini’нинг Huracan суперкари янги рекордни ўрнатди. Видео

Мавзуга оид