Хитойлик аёл ўғли туғилгандан олти кун ўтиб эгизак қизларни дунёга келтирди
Хитойнинг Хэбэй вилоятида истиқомат қилувчи аёл ўғли туғилгандан олти кун ўтиб эгизак қизларини дунёга келтирди. Бу ҳақда China News Service агентлиги хабар тарқатди.
Ҳодиса Ичан шаҳрида рўй берган. Аёлнинг маълум қилишича, 2012 йилда турмушга чиққан, бироқ турмуш ўртоғи билан фарзандлари бўлмаган. 2016 йилнинг августида у Ухань шаҳрида даволаниш жараёнидан ўтди ҳамда учта болага ҳомиладор бўлди.
Хабар қилинишича, у 21 февраль куни оғирлиги 1,44 килограмм бўлган ўғил фарзандини дунё келтирган, бироқ тўлғоқ жараёни тўхтаб қолган. Унинг акушери эса ҳомиладорликни давом эттириш ҳақида қарор қабул қилди. Душанба, 27 февраль куни у эгизак қизчаларни дунёга келтирди.
"Мен фарзанд ҳақида орзу қилардим. Энди учта болам бор, ҳамда мен нима қилишни билмаяпман", - дея болаларнинг онаси сўзларини келтирган агентлик.
Айни пайтда болалар жонлантириш бўлимида. Акушернинг сўзларига кўра, бу унинг 20 йиллик фаолиятидаги биринчи шундай ҳолатдир.
Мавзуга оид
15:31 / 16.03.2024
Тўнғич, ўртанча, кенжа – нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими?
17:00 / 19.02.2024
«Болаларимни ўқитиш учун мардикорлик қилганман» — ота
08:36 / 17.02.2024
Ўзбекистонда 60 ва ундан юқори ёшда фарзанд кўрганлар сони маълум қилинди
19:51 / 24.04.2023