Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй Корея ярим оролига РҚМ тизимларини жойлаштириш учун айбдорни маълум қилди
Америка Қўшма Штатлари Жанубий Кореяда ракеталарга қарши мудофаа тизимларининг илғор THAAD комплексларини жойлаштиради. Бу Корея республикасининг КХДР баллистик ракеталаридан ҳимояланиш қобилиятини мустаҳкамлайди. Оқ уй расмий вакили Шон Спайсер шундай баёнот берди, деб хабар қилмоқда Reuters.
Унинг сўзларига кўра, КХДР томонидан 4та баллистик ракеталарнинг учирилиши фитнали ҳаракат ҳисобланади ва АҚШ иттифоқчилари билан бирга ушбу таҳдидга қарши чиқади.
«Трамп маъмурияти Шимолий Кореянинг баллистик ракеталаридан ҳимояланиш бўйича қобилиятимизни оширишга қаратилган ҳаракатларни амалга оширади. Жанубий Кореяда THAAD батареясини жойлаштириш шулардан биридир», — деган Спайсер.
Жанубий Корея президенти в.б. Хван Гё Ан, КХДР 4та баллистик ракета учирганидан сўнг, АҚШга мурожаат қилиб, зудлик билан ярим оролда РҚМ тизимларини жойлаштиришни сўраган эди.
Мавзуга оид
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026
Жазирамадаги байрам: иссиқ сабаб АҚШдаги мустақиллик тадбирлари бекор қилинмоқда
22:57 / 03.07.2026