Жаҳон | 18:42 / 11.03.2017
11792
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда икки полициячи саккиз нафар ҳамкасбини отиб ташлади 

Афғонистон жануби-шарқида камида саккиз нафар полициячи ҳуқуқ-тартибот идорасининг бошқа икки ходими ҳужуми туфайли ҳалок бўлди. Бу ҳақда Khaama Press агентлиги хабар бермоқда.

Маҳаллий ҳукумат бу маълумотларни тасдиқлади ҳамда ҳодиса жума куни кечқурун Забул вилоятидаги назорат-ўтказиш пунктида юз берганини хабар берди. Вилоят губернатори вакили Гул Ислом Сайалнинг хабар қилишича, ҳужум қилганлар ўзлари билан бир неча қурол-яроғларни олиб кетишган.

Агентликнинг таъкидлашича, бундай ҳужумлар турли гуруҳлар жангарилари билан алоқадор бўлган ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан амалга оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид