Спорт | 18:27 / 20.03.2017
6267
1 дақиқада ўқилади

«Тоттенҳэм» 95 йилдан буён қайд этмаётган натижасига эришди

«Тоттенҳэм» Англия премьер-лигасининг 29-туридан ўрин олган «Саутҳемптон»га қарши учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу «шпорлар» жамоасининг АПЛ доирасида ўз уйида кетма-кет қўлга киритган ўнинчи ғалабаси бўлди. Жамоа бир мавсумда бундай натижани сўнгги марта 1921/22 йилги мавсумда қайд этганди. Ўшанда жамоа 11 учрашувда кетма-кет ғалаба қозонган.

Почеттино шогирдлари сўнгги марта ўз уйида 2016 йилнинг 29 октябрида «Лестер»га қарши учрашувда (1:1) очко йўқотган.

Ҳозирда 28 учрашув ўтказган «Тоттенҳэм» АПЛ турнир жадвалида 59 очко жамғарган ҳолда 2-ўринда бормоқда.

Мавзуга оид