Қозоғистон Ўзбекистонга Хитой ва Россия бозорларини биргаликда тўлдиришни таклиф қилди
Қозоғистонлик тадбиркорлар ўзбекистонлик ҳамкасбларига Хитой ва Россия бозорларини тўлдириш учун кооперация асосида бирлашишни таклиф этишди. Бу ҳақда «Казинформ» хабар берган.
«Қозоғистоннинг ёнида иккита жуда катта бозор жойлашган: Хитой Халқ Республикаси ва Россия Федерацияси бозорлари. Бу жуда катта бозорлар бўлиб, уларни фақатгина Қозоғистон тадбиркорлари кучи билан ўзлаштириш жуда мураккаб, сабаби бу мамлакатлардан келадиган буюртмалар ҳажми жуда катта. Албатта, Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон тадбиркорлари ўртасидаги кооперация бу бозорларга чиқиш учун катта имкониятни тақдим этади», - дея хабар қилди «Атамекен» миллий ишбилармонлар палатаси бошқаруви раиси Нуржон Алтаев қозоқ-ўзбек форумида ҳисобот билан чиқиш қилиб.
Унинг таъкидлашича, айни дамда Ўзбекистонда Қозоғистон иштирокидаги 230 корхона фаолият олиб борса, Қозоғистонда – Ўзбекистон резидентлари иштирокидаги 130дан ортиқ корхона ишламоқда.
«Бу кўрсаткичларни бир неча баробарга ошириш мумкин. Биз жуда катта салоҳиятни кўрмоқдамиз. Ҳар икки давлат бизнесни ривожлантириш учун катта имкониятга эга: бу ҳам ер, ҳам инсон ресурслари, ҳам саноат салоҳияти, ҳам истиқболли ички минтақавий бозор (мамлакатларимиз аҳолиси сони 50 миллионга яқинлашиб келмоқда)», - дея қўшимча қилиб ўтди Алтаев.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи доирасида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 840 млн доллардан ортиқ 92та келишув имзоланди. Бугун форум якуни бўйича қиймати 94 млн доллар бўлган ўнта ҳужжат имзоланади.
Мавзуга оид
09:52 / 15.11.2024
Ўзбекистон автомобил бозорида фаоллик даражаси ошди
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024