Лондон метросидан йўловчилар шошилинч эвакуация қилинди
Лондон метросининг Шимолий Гринвич станциясидаги йўловчиларни шубҳали буюм ҳақидаги хабарлар сабабли зудлик билан эвакуация қилишга тўғри келди. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар бермоқда.
Таъкидланишича, шу сабабли станция йўналишидаги ер усти транспорти ҳаракати ҳам вақтинчалик тўхтатилган.
Эслатиб ўтамиз, 22 март куни Лондонда сайёҳлар ўртасида оммалашган жойлардан бири – Британия парламенти биноси ёнида теракт содир этилди. Вестминстер кўприги бўйича ҳаракатланган автомобиль пиёдалар йўлакчасига чиқиб, бир неча кишини уриб кетган. Сўнгра ҳайдовчи парламент биноси ёнигача борган ва бу ерда полиция томондан тўхтатилган. Пичоқ билан қуролланган террорчи уни тўхтатган полициячига ҳужум қилган. Полициячи олинган жароҳатлардан ҳалок бўлган.
Охирги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 40 киши жароҳатланган. Террорчининг ўзи бошқа полициячилар томонидан бартараф этилган.
Мавзуга оид
12:51 / 12.11.2024
Харкив областида мажбурий эвакуация эълон қилинди
12:10 / 17.09.2024
Курск яқинида чегарага яқин икки район аҳолиси эвакуация қилинмоқда
14:23 / 28.08.2024
Воронеж вилоятида иккита аҳоли пункти эвакуация қилинди
12:00 / 19.08.2024