Жаҳон | 08:53 / 24.03.2017
13616
1 дақиқада ўқилади

Лондон ҳокими Трампнинг ўғлига жавоб қайтарди

Лондон мэри Содиқ Хон Твиттерда АҚШ президенти ўғли – кичик Дональд Трампнинг танқидига жавоб қайтарди.

Аввалроқ Трампнинг ўғли Лондон мэрини ярим йил олдин рўй берган теракт ҳақидаги фикрлари сабаб танқид остига олганди.

Хон ўз жавобини Твиттердаги саҳифасида ёзди.

«Мен кичик-Трампнинг твитига жавоб қайтариш ниятида эмасман, сабаби сўнгги 24 соат давомида бошқа кўплаб жуда муҳим ишларни қилдим», - дея ёзди Хон.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид