Путин ёрдамчиси: Россия Туркияга С-400 тизимини етказиб беришдан чўчимайди
Россия Туркия НАТО аъзоси бўлишига қарамай, унга С-400 тизимларини етказиб беришдан чўчимайди. Бу ҳақда Россия президентининг ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича ёрдамчиси Владимир Кожин маълум қилди. Унинг айтишича, Туркия ушбу ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларига катта қизиқиш билдириб, музокаралар олиб бормоқда.
"Ҳа, Туркия НАТО аъзоси. Бироқ биз бундан чўчимаймиз. Нима учун чўчимаймиз? Биринчидан, биз ниманидир етказиб беришдан аввал интеллектуал фаолият натижаларини қатъий тартибга соламиз ва ҳар бир давлат сотиб олаётган қуроли билан нима қилиши мумкинлиги ва нима қила олмаслиги бўйича мажбуриятларни ўз бўйнига олади", деб айтди Кожин.
"Иккинчидан, сотилаётган нарса – бугунги кундир", деб қўшимча қилди Кожин.
Кожиннинг айтишича, Россия армияси янада мутлақ янги қурол – янги физик тамойилларга асосланган С-500 тизимлари билан жиҳозланади.
Туркияга С-400 тизимларини етказиб бериш масаласи Москвада Россия ва Туркия президентлари ўртасида муҳокама қилинганди.
С-400 тизимларининг биринчи хорижий буюртмачиси Хитой саналади. Хитой билан тизимларнинг етказиб берилиши бўйича шартнома имзолангани 2015 йил мартида эълон қилинган. ОАВ маълумотларига кўра, битимнинг умумий қиймати 3 млрд долларни ташкил қилган. 2016 йил октябрда ушбу тизимларни Ҳиндистонга етказиб бериш бўйича келишув имзоланган.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024