Жамият | 12:50 / 01.04.2017
17807
1 дақиқада ўқилади

“Ўзтемирйўлйўловчи” ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилди

“Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизларни “Афросиёб” электропоезди вагон кузатувчиси лавозимига ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилди.

Танлов шартларига кўра, иштирокчилар олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлиши, ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал билиши, бўйи 165 см.дан кам бўлмаслиги лозим.

Танловда қатнашиш истагида бўлганлар ўзларига тегишли бўлган қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши сўралади: 

1. Паспорт нусха 
2. Диплом нусха 
3. 3х4 фотосурат 
4. Умумий кўриниши акс этган фотосурат. 

Ҳужжатлар жорий йилнинг 1 апрель кунидан 30 апрель санасигача қабул қилинади. 

Манзил: Тошкет шаҳар, Туркистон кўчаси 7 уй. 
Мўлжал: Тошкент Марказий вокзали 
Мурожат учун телефон: 299-97-74, 299-76-57 
e-mail: l@railway.uz

Мавзуга оид