Жаҳон | 08:10 / 05.04.2017
9191
2 дақиқада ўқилади

Синдзо Абэ ва Рекс Тиллерсон КХДР ракета синовига кескин муносабат билдирди

Япония бош вазири Синдзо Абэнинг баёнот беришича, КХДРнинг навбатдаги ракета учириши жиддий фитнали ҳаракатдир. Бу ҳақда «Киодо» агентлиги хабар қилмоқда. 

«Хавфсизлик соҳасида жиддий фитнали ҳаракатлар БМТ ХКнинг резолюцияларини бузади ва бунга йўл қўйиб бўлмайди», — деган Абэ.

Ўз навбатида, Япония ҳукумати бош котиби Ёсихидэ Суга Япония «бу каби ҳаракатларга чидаб тура олмайди», деган фикрни билдирди.

«Япония Шимолий Кореянинг бу каби бир неча марта амалга оширган фитнали ҳаракатларига жим қараб тура олмайди. Япония КХДРга кескин норозилигини билдирди ва ушбу ҳаракатни қоралайди», — дея Суга сўзларини келтиради «Киодо» агентлиги.

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон ҳам Пхеньяннинг баллистик ракета синови юзасидан баёнот берди. 

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Шимолий Корея хусусида етарлидан ортиқча сўз юритган. Тиллерсоннинг баёноти АҚШ давлат департаменти сайтига жойлаштирилган. 

«Шимолий Корея яна битта ўрта масофага учадиган баллистик ракетани учирди. АҚШ КХДР борасида ҳаддан ортиқ кўп гапирди. Бизда бошқа изоҳ йўқ», — дейилади баёнотда. 

Мавзуга оид