АҚШ конгрессмени Сурияга берилган зарбани танқид қилди
АҚШ конгресси вакиллар палатасининг Гавайидан аъзоси, демократ Тулси Габбард АҚШнинг Сурияга берган зарбасидан норозилик билдирди. Унинг айтишича, АҚШнинг Суриядаги барча ҳаракатлари янада кўпроқ вайроналарга ва хаосга олиб келади, қанотли ракеталар билан зарба бериш эса "ўйланмай қилинган қадам" бўлган. Габбарднинг чиқиши CNN телеканали томондан намойиш қилинган.
"Биз тузумларни ўзгартиришга қаратилган вайронакор йўналишни давом эттирмаслигимиз керак. Бу фақат янада кўпроқ қурбонларга олиб келади", деб айтди аёл конгрессмен. У ихтилофнинг онгли ечимини топишга чақирди.
Габбард Оқ уй конгрессга айнан Дамашқ Идлибдаги кимёвий ҳужумга алоқадор эканлигининг исботлари келтириши кераклигини айтиб ўтди.
Аввалроқ Габбард Сурияда бўлиб, Башар Асад билан учрашгандан кейин, АҚШни Асад билан қонуний етакчи сифатида мулоқот олиб боришга чақирганди.
Бундан аввал сенатнинг Виргиния штатидан аъзоси, республикачи Ричард Блэк АҚШ президенти Дональд Трампга Идлибдаги кимёвий ҳужум ортида суриялик ҳарбийлар эмас, ИШИД жангарилари тургани ҳақидаги баёнот билан мурожаат қилган. Блэкнинг фикрича, жангарилар АҚШни ўз найрангига илинтирувчи "моҳир манипуляторлардир".
Мавзуга оид
17:45 / 02.11.2024
Прокурорликдан вице-президентликка қадар. Камала Ҳаррис ким?
15:30 / 02.11.2024
АҚШ 2023 йил 7 октябрдан бери Исроилга 17,9 млрд долларлик ҳарбий ёрдам берди
10:48 / 02.11.2024
АҚШ иқтисодиёти ҳар қачонгидан ҳам каттароқ ва яхшироқ. Сиёсий қарорлар буни барбод қилиши мумкинми?
10:30 / 02.11.2024