Жаҳон | 18:10 / 08.04.2017
5469
1 дақиқада ўқилади

Порошенко Украинанинг НАТО билан ҳамкорлик дастурини тасдиқлади

Украина президенти Пётр Порошенко "Украина-НАТО шафелигидаги 2017 йил учун миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида"ги фармонни имзолади. Украина давлат раҳбари матбуот хизмати шу ҳақда маълум қилди

"Дастур давлатчиликнинг хавфсизлик ва мудофаа соҳасидан тортиб асосий ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий соҳаларида ислоҳотлар ўтказиш, коррупцияга қарши курашиш ва марказий бошқарувни маҳаллий ҳокимиятларга тақсимлашни назарда тутади. Бундан кўзланган мақсад Украинани НАТО стандартларига яқинлаштиришдир", - дейилади ҳужжатда. 

Дастур, шунингдек, Украина мудофаа салоҳиятини НАТОнинг экспертлик, молиявий, моддий-техникавий ва бошқа имкониятларини жалб қилган ҳолда кучайтиришни белгилайди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид