Спорт | 01:12 / 10.04.2017
5170
2 дақиқада ўқилади

Бундеслига. 28-турга якун ясалди

Германия чемпионатининг 28-туридан ўрин олган яна икки учрашув бўлиб ўтди ва тур ўйинларига якун ясалди.

«Ҳерта» ўз уйида «Аугсбург»ни қабул қилиб, биринчи бўлимда киритилган голлар эвазига ғалаба қозонди. Аутсайдерлар «Ингольштадт» ва «Дармштадт» жамоалари ўртасида кечган учрашувда эса мезбонларнинг қўли баланд келди. Натижада «Дармштадт»нинг бундеслигани тарк этиши деярли аниқ бўлиб қолди.

Германия бундеслигаси, 28-тур

Ҳерта – Аугсбург 2:0 (2:0)
Голлар: Брукс (12), Штокер (37).
Ҳерта: Ярстейн, Пекарик, Лангкамп, Брукс, Платтенхардт, Шелбред, Штарк (Аллан, 80), Штокер (Миттельштедт, 69), Дарида (Эссвайн, 88), Калу, Ибишевич.
Аугсбург: Хитц, Верхаг, Данзо, Янкер, Макс, Кор (Ҳалил Олтинтўп, 69), Байер, Тайгль (Шмид, 85), Гу Чжа Чхол, Чжи Донг Вон, Финнбогасон (Усами, 80).
Огоҳлантиришлар: Кор (42), Дарида (79), Янкер (82).

Ингольштадт-04 – Дармштадт 3:2 (1:2)
Голлар: Гросс (19), Коэн (68), Зуттнер (72) – Вранчич (33), Вранчич (39, пенальти).
Ингольштадт-04: Хансен, Матип, Брежери, Тиссеран, Лекки, Коэн, Рожер (Моралес, 61), Зуттнер, Гросс, Киттель (Юнг, 89), Лескано (Хинтерзеер, 90).
Дармштадт: Эссер, Штайнхофер, Хен, Сулу, Холланд, Камавуака (Шипплок, 81), Олтинтўп, Сиригу, Вранчич (Гувара, 71), Платте (Розенталь, 62), Чолак.
Огоҳлантиришлар: Зуттнер (75) –  Чолак (64).
Четлатишлар: Брежери (87) – Чолак (87).

Мавзуга оид