Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекин ҳукумати айғоқчиларни фош этганларга пул мукофоти ваъда қилмоқда
Пекин маъмурияти чет эллик махсус хизмат жосусларини аниқлаш борасида янги дастурни амалиётга татбиқ этишни бошлади. Унга кўра, хорижий айғоқчилар ва разведка хизматлари ходимларининг фаолиятини фош этишга ёрдам берувчи маълумотларни тақдим этган фуқароларга 500 минг юань (72,4 минг доллар) пул мукофоти берилади, деб хабар қилмоқда Хитой ОАВ.
Бошқарма 10 апрель куни "Жосуслик фаолиятини фош этганлик учун фуқароларни моддий рағбатлантириш дастури"ни эълон қилди.
Шаҳар жамоат хавфсизлиги бошқармаси баёнотида айтилишича, хорижий разведка хизматлари, жосуслар ва "бошқа душман кучлар" хорижий давлатлар билан алоқаларнинг кенгайишидан, мамлакатга келувчи ва ундан чиқувчилар сонининг ортишидан фойдаланган ҳолда "сиёсий норозилик, айирмачилик фаолияти, исёнга чорловлар ва бошқа турдаги тартибсизликларга чақириқлар"ни амалга оширишмоқда.
12 моддадан иборат ҳужжатда хабарларнинг муҳимлигига кўра белгиланган нархлар жадвали ҳам келтирилган. Жосуслар фаолиятини сезган фуқаролар улар ҳақида телефон орқали, мактуб юбориш ёки давлат хавфсизлиги бошқармасига расман келиш билан маълум қилишлари мумкин бўлади.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026