Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоев: ИШИДга аъзо қозоғистонликлар фуқароликдан маҳрум қилинади
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг баёнот беришича, ИШИД сафига қўшилган қозоғистонликлар мамлакат фуқаролигидан маҳрум қилинади. У «Мир24» телеканалига берган интервьюсида шу ҳақда маълум қилди.
«Қозоғистон қонунчилигига кўра, агар мамлакатимиз фуқароси қандайдир экстремистик ташкилот сафига кирган бўлса, у ватанига қайтиб кира олмайди. У ўз-ўзидан фуқаролигини йўқотади. Бу мажбурий чорадир», — деган Назарбоев.
Унинг сўзларига кўра, айни вақтда ИШИД таркибида 500–600 нафар қозоғистонлик бор, собиқ Иттифоқдан 5 мингга яқин фуқаро террорчи гуруҳ таркибида.
«Биз ИШИД сафида бўлиб қайтганлар билан профилактика ишларини олиб боришга уриндик. Аммо, бу натижа бермади. Шу боисдан ҳам, уларга ватанларига қайтиш имкониятини ёпишга қарор қилинди», — деб қўшимча қилган Қозоғистон раҳбари.
Мавзуга оид
20:04 / 29.12.2025
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг хорижга чиқишини чеклаш таклиф этилди
17:59 / 29.12.2025
Туркияда 3 нафар полиция ходими ИШИДга қарши операция чоғида ҳалок бўлди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
00:00 / 15.12.2025