Бугун, 15 апрель куни пойтахт ҳокимлигида "Тошкент шаҳрининг туманлари ҳудудида автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини тартибга келтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари"га бағишланган брифинг бўлиб ўтди. 

Унда Тошкент шаҳрининг туман, мавзе, даҳалар ҳудудида шаҳарсозлик, санитар ва ёнғин хавфсизлиги талабларига ҳамда аҳоли хавфсизлигига жавоб бермайдиган темир бетон гаражлар мавжудлиги, қолаверса, ушбу темир бетон гаражлар ҳудудларда кўп қаватли турар-жой биноларининг ички қисмида жойлашган бўлиб, аҳоли томонидан бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиб келинаётгани таъкидланди. Бунда турли хил буюмларни сақлаш, иккиламчи қоғоз ва елим маҳсулотларини йиғиш шохобчалари, ўзбошимчалик билан турар-жой сифатида фойдаланилиши сабабли ушбу темир бетон гаражлар атрофида маиший чиқиндилар тўпланиши, турли хил жиноятлар содир этилишига, тез тиббий ёрдам ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда ички ишлар махсус автомототранспорт воситалари белгиланган манзилларга келишига ноқулайликлар туғдирмоқда.

Автомототранспорт воситаларининг кундан кунга ортиб бориши ва уларни вақтинчалик сақлаш жойлари етишмаслиги натижасида автомототранспорт воситалари эгалари томонидан Тошкент шаҳрининг туман, мавзе, даҳалар ҳудудида автомототранстпорт воситаларини белгиланмаган жойларда, яъни турар-жой мавзелари ичида, кўп қаватли турар-жойлар олдида қолдириш ҳолатлари кўпаймоқда. Шу билан бирга, қаровсиз қолдирилган автомототранспорт воситаларини тунаш билан боғлиқ жиноятлар содир этилмоқда.

Жумладан ҳозирги кунда туман, мавзе, даҳалар ҳудудида шаҳарсозлик ва санитар талабларига, ёнғин хавфсизлиги талабларига ҳамда аҳоли хавфсизлигига жавоб бермайдиган тартибсиз жойлаштирилиган темир бетон гаражлар 25,63 гектарли ер майдонларини эгаллаган бўлиб, 8470 дона автомобилларни жойлаштириш имкониятига эга. 

Бундан ташқари юридик шахслар томонидан жами 69,16 гектарли ер майдонлари эгалланган бўлиб, сиғими 27413 дона автомобилни жойлаштириш имкониятига эга. Бироқ ушбу автотураргоҳларнинг юқорида кўрсатиб ўтилган талабларга жавоб бермаслиги ҳамда улардан бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда.