Тошкент шаҳри ҳокимлиги Алишер Навоий номидаги миллий кутубхонанинг орқа ҳудудида жойлашган 1,3 гектарлик ер участкасида давлат-хусусий шериклик асосида автотураргоҳ қуришни режалаштирмоқда.
Ташаббус муаллифи бўлган Тошкент шаҳри ҳокимлиги буни «тартибли автотураргоҳ ва жамоат маконини ободонлаштириш» лойиҳаси сифатида талқин қилмоқда. Техник шартларда мавжуд дарахтларни сақлаш, янги кўчатлар экиш, пиёда ва велосипед йўлаклари, дам олиш, болалар ва воркаут майдончаларини ташкил этиш ҳам белгиланган.
Бироқ марказдаги 1,3 гектарлик ҳудуднинг асосий функцияси автотураргоҳга айлантирилиши режаси жамоатчиликда саволлар уйғотмоқда. Гап Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси, Мустақиллик майдони ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бинолари оралиғида жойлашган, ҳозирда тўлиқ кўкаламзорлаштирилган ҳудуд ҳақида кетмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг 2026 йил 14 сентябрдаги қарори билан Миллий кутубхона ортидаги яшил ҳудудда давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш шартлари тасдиқланган. «Toshkent Invest» компанияси давлат шериги сифатида белгиланиб, ер солиғи ставкаси 514 млн 228 минг сўм этиб кўрсатилган. Шартларга кўра, бу ҳудудда ташкил этиладиган автотураргоҳдан тушадиган тўловларнинг 15 фоизи давлат шеригига, 5 фоизи эса «Пулли тўхташ жойи» операторига ўтказилади.
«Бу ернинг ўзи хиёбон-ку»
Кутубхона жойлашган яшил ҳудуд тақдири жамоатчилик фаолларида хавотир уйғотмоқда. Хусусан, Davletov.uz телеграм-канали муаллифи Қобил Хидиров буни «кўзни шамғалат қилиш» деб атади.
«Техник шартларда автотураргоҳ билан бирга, “хиёбон ташкил қилиш” режаси ҳам кўзда тутилган бўлса-да, бу шунчаки кўзни шамғалат қилишдан бошқа нарса эмас, деб ўйлаймиз. Шундоқ ҳам хиёбон у ерлар», – деб ёзади у.
Журналист Муҳрим Аъзамхўжаев шаҳар марказидаги бундай ҳудудни юзлаб автомобиллар учун тўхташ жойига айлантириш шаҳар муҳити нуқтайи назаридан «саволли қарор» эканини таъкидлайди:
«

















