Ер юзида ҳар куни турли ҳодисалар ва табиий офатлар рўй бериши билан бирга оддий одамлар томонидан эзгу амаллар ҳам бажарилади. AdMe.ru уларнинг баъзилари ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди.

Бу шифокорнинг фидойилиги бутун интернетда ҳурматга сазовор бўлди

Жуда мураккаб 28 соатлик навбатчилик ва 5 операциядан кейин хитойлик жарроҳ Ло Хэн ҳолдан тойди, шунинг учун ҳам шифохона даҳлизининг ўзидаёқ ухлаб қолди. Бу суратлар тезлик билан интернетда тарқалди, минглаб одамлар шифокорнинг фидойилиги ва ўз ишига содиқлигига таҳсинлар айтишди.

Идиш ювувчи ресторан раҳбарларидан бири этиб тайинланди

62 ёшли гамбиялик Али Сонко 14 йил давомида Даниядаги машҳур Noma ресторанида идиш ювувчи бўлиб ишлади. Яқинда эса уни муассасанинг раҳбарларидан бири этиб тайинлашди. Ресторан эгалари Али уларнинг бизнесидаги улушга лойиқ экани, чунки "рестораннинг юраги ва қалби" эканини таъкидлашди, ресторан жамоаси эса раҳбариятнинг қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Ушбу футбол жамоасида бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун

Бразилиялик футболчи Эвертон Луис ирқий можаро қурбонига айланди: ўйин вақтида рақиб фанатлари жўр бўлиб ҳақоратомуз сўзларни айтишди ва шундай сўзлар ёзилган баннерларни кўтаришди. Футболчи бундай босимни кўтара олмади ва кўзида ёш билан майдонни тарк этди. Унинг жамоадошлари бунга бефарқ қараб туришмади ва ана шундай оғир дақиқаларда уни қўллаб-қувватлашди.

Ноодатий чегирмалар тақдим этувчи ресторан

Италиядаги ресторанлардан бирининг эгаси Антонио Феррари фарзандлари хушмуомала ва тарбияли бўлган оилалар учун 5 фоизлик чегирма жорий этди. Унинг сўзларига кўра, 30 фоиз ота-она ресторанда ўз фарзандларининг хатти-ҳаракатларини назорат қила олмайди, шу боис у ёқимли чегирмаларни ўйлаб топган.