Бухорода жорий йилнинг ўтган даврида 57 нафар масъулиятсиз раҳбар ишдан олинди
Жорий йилнинг 17 апрель куни Бухоро вилояти ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни вилоят ҳокими Ў. Барноев олиб борди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Йиғилиш аввалида иштирокчилар вилоят кадрлар таркибидаги ўзгаришлар билан таништирилди. Генжаев Йўлдош Ҳакимович – вилоят ҳокимлиги маданият бошқармаси бошлиғи, Ниёзматов Назиржон Ғанижон ўғли — вилоят мудофаа бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Ҳокимлик соати йиғилишида таъкидланишича, жорий йил 1 чорагида 124 та ҳужжат кирим қилинган бўлиб, улар ижросини ташкил этиш юзасидан вилоят ҳокимлигининг тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилинган.
Аммо баъзи ҳудудлар, корхона ва ташкилотларда мазкур ҳужжатлар ижросини ташкил этиш, уларнинг мониторингини юритиш борасидаги ишлар талабга жавоб бермайди.
2017 йилнинг ўтган даврида меҳнат фаолияти давомида берилган топшириқларга нисбатан масъулиятсизлиги, раҳбарлик қилаётган тизимида ижро интизомини сусайтирганлиги ҳамда йўл қўйган камчиликлари учун турли лавозимларда ишлаб келаётган жами 57 нафар раҳбарлар вазифасидан озод этилди.
Йиғилишда вилоятда ижро интизоми сифатини кучайтириш юзасидан аниқ тизим белгилаб олинди.
Бундан ташқари, йиғилишда қишлоқ хўжалиги ишларини ташкил этиш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, экин экиш ишларини тез кунларда якунлаш ҳамда аҳоли хонадонларига тижорат банклари томонидан кредит маблағлари ажратилишининг аҳволи муҳокама қилинган.
Мавзуга оид
22:36 / 26.09.2024
Чирчиқ дарёсининг 6 км қисмида дам олиш ҳудуди барпо этилади
07:50 / 21.09.2024
Ўзбекистонда 263 дона қадимий тангани Туркияга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди
13:54 / 10.09.2024
2025 йил сентябр ойида Бухоро биенналеси ташкил этилади
20:34 / 31.08.2024