Тошкентда туман ДСИ бош инспектор-тафтишчиси 80 минг доллар пора олаётган вақтида қўлга олинди
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекциясида бош инспектор-тафтишчи лавозимида ишлаган Ў.Саидов давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган “PSM GROUP” АЖ тизимига кирувчи “Oltin voha agro biznes” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши юзасидан ҳужжатли тафтиш ўтказиши лозим эди. Аммо, у ўз мансаб ваколатидан фойдаланиб, қалтис ишга қўл уради, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.
Ўз хизмат ваколати доирасидан келиб чиққан ҳолда текширувни бошлаб юборган тафтишчи масъулияти чекланган жамият фаолиятида йўл қўйилган бир қанча камчиликларни аниқлайди. Камчиликларни тегишли тартибда расмийлаштириш ўрнига ўз манфаатини кўзлаб, “PSM GROUP” АЖ раисидан очиқдан-очиқ пора талаб қилади.
- Аниқланган камчиликлар кўп. Агар бу камчиликларингизни расмийлаштириб, далолатномага киритсам, сизларга анча қийин бўлади. 7 млрд. 500 млн. сўмлик товарлар айланмасини дебиторлик қарздорликка ўтказиб ёзиб бераман. Эвазига 120 минг “кўк”идан узатсангиз бас, ишларингиз беш, - дея ўз мақсадини ошкор қилади тафтишчи.
Тадбиркор тафтишчига бунча пули йўқлигини, 60 минг АҚШ доллари бера олишини айтади.
Мақсади амалга ошаётганидан кўнгли чоғ тафтишчи 90 минг “кўки” берилса, рози бўлишини айтади. Тадбиркор ва тафтишчи ўзаро савдолашиб, 80 минг долларда тўхташади.
Тадбиркор тафтишчининг тамагирлигига қонуний чора кўришни сўраб, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига мурожаат этди. Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилган Ў.Саидов пора олаётган вақтда қўлга олинди.
Суд ҳукмига кўра, Ў.Саидов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Мавзуга оид
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
13:54 / 19.12.2024