Жамият | 15:36 / 27.04.2017
8043
1 дақиқада ўқилади

Россия Конгога ҳарбий ёрдамни кўпайтиради

Фото: twitter.com/@GazetaRu

Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилдики, Россия ва Конго Республикаси Қуролли кучлари ўртасидаги икки томонлама алоқалар истиқболда янада ривожлантирилади. Бу ҳақда Мудофаа вазири раҳбари ўринбосари генерал-лейтенант Александр Фоминга асосланган ҳолда ТАСС агентлиги хабар тарқатди.

«Ишонаманки, бугунги учрашувимиз Россия ва Конго Республикаси ўртасидаги ҳарбий алоқаларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади», — деган у Конго Мудофаа вазири Шарль-Ришар Монджо билан учрашувда.

У икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик тарихий илдизга эга экани, ўзаро муносабатлар иқтисодий, маданий ва ҳарбий-техник соҳалардаги ҳамкорлик асосига қурилганини таъкидлаб ўтган.

«Жуда ҳам умид қиламанки, бизнинг бугунги учрашувимиз Россия-Конго муносабатлари ривожига улкан ҳисса қўшади», — деган вазир ўринбосари.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид