Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ВМ қарори: Юридик хизмат ходимларига маошлар тўлаш ва уларни мукофотлаш тартиби белгиланди
1 май куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 250-сонли қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар тарқатган.
Ушбу қарорга кўра, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари оширилди, шунингдек, уларга узоқ муддат хизмат қилганлиги учун ҳар ойлик устама ҳақ ҳамда лавозим маошларига мартаба даражалари учун қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорлари, ҳал қилинган низолар бўйича ундирилган маблағлар ҳисобидан мукофотлаш тартиби белгиланди.
Мавзуга оид
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
16:04 / 27.02.2026
Қурилишда ҳажмни яширишга чек қўйиш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқилди
18:01 / 06.09.2025
Вазирликларга «юқоридан» кўрсатма кутмасдан қарор қабул қилишга рухсат берилади
07:02 / 04.08.2025