Миллий статистика қўмитаси эълон қилган дастлабки маълумотларда қишлоқ хўжалиги корхоналари ва кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобга олинмаган. Кўрсаткичлар солиқлар чегирилмаган ҳолда ҳисобланган бўлиб, ходимнинг қўлига тегадиган соф маошни англатмайди.
Энг юқори ўртача ойлик — Тошкент шаҳрида
Ҳудудлар орасида Тошкент шаҳри 12,3 миллион сўм билан етакчи. Кейинги ўринларда Навоий вилояти — 8,82 миллион сўм ва Тошкент вилояти — 6,89 миллион сўм қайд этилган.
Энг паст кўрсаткичлар Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида бўлиб, ҳар икки ҳудудда ўртача ойлик 5 миллион сўмга етмаган.
Январь–сентябрь ойларида ҳудудлар бўйича ўртача номинал иш ҳақи:
Тошкент шаҳри — 12 млн 300,8 минг сўм;
Навоий вилояти — 8 млн 820,5 минг сўм;
Тошкент вилояти — 6 млн 889,9 минг сўм;
Бухоро вилояти — 5 млн 840,9 минг сўм;
Андижон вилояти — 5 млн 765,4 минг сўм;
Сирдарё вилояти — 5 млн 736 минг сўм;
Қорақалпоғистон Республикаси — 5 млн 676,8 минг сўм;
Хоразм вилояти — 5 млн 623,2 минг сўм;
Жиззах вилояти — 5 млн 506,4 минг сўм;
Наманган вилояти — 5 млн 395,9 минг сўм;
Фарғона вилояти — 5 млн 383,3 минг сўм;
Самарқанд вилояти — 5 млн 373,4 минг сўм;
Сурхондарё вилояти — 4 млн 988,9 минг сўм;
Қашқадарё вилояти — 4 млн 969,7 минг сўм.
Иш ҳақининг энг юқори ўсиши Наманганда — 20,3 фоиз, Жиззахда — 19,8 фоиз ва Тошкент вилоятида — 19,1 фоиз бўлган. Самарқанд вилоятида ўсиш 11,5 фоизни ташкил этган.

















