Спорт | 17:09 / 04.05.2017
5123
1 дақиқада ўқилади

Путин Жаҳон чемпионати вақтида виза режимини соддалаштириш ҳақидаги қонунни имзолади

1 май куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин «Россия Федерациясининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Унга кўра футбол бўйича Конфедерациялар кубоги ва жаҳон чемпионати вақтида қонунда баъзи ўзгартиришлар амалда бўлиши кўзда тутилган.

«Федераль қонунлар асосида жаҳон чемпионати ёки конфедерациялар кубоги иштирокчилари бўлган давлатлар фуқароларига оддий гуманитар визалар, турнирга тайёргарлик кўриш жараёнида иштирок этадиган ходимларга эса ишчи визалар бериш тартиби ўрнатилган», дейилган РФ Спорт вазирлиги хабарида.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид