Жаҳон | 12:38 / 07.05.2017
8792
2 дақиқада ўқилади

Назарбоев: Қозоғистоннинг душманлари йўқ бўлса-да, бироқ армия доимо шай туриши лозим 

Фото: Khabar.kz

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг бирорта душмани йўқлигини, бироқ армия таҳдидларни қайтаришга доимо шай ҳолатда бўлиши кераклигини айтди. Назарбоев бу ҳақда мамлакатнинг энг йирик парадида ҳарбийлар олдидаги нутқида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.   

"Бизда дунёнинг бирор нуқтасида душманимиз йўқ, биз атрофимиздаги барча қўшниларимиз билан дўстона ва ўзаро ишончга асосланган мунсабатларни қурамиз, биз улар билан иноқмиз.. Биз авлоддан авлодга бизнинг бош меросимиз – тинчлик, тотувлик, халқимиз бирдамлигини топшириб бормоқдамиз", деб айтди Назарбоев.   

Бироқ, Назарбоевнинг айтишича, армия исталган таҳдидни, у қаердан билдирилмасин, қайтаришга тайёр бўлиши лозим. Назарбоевнинг айтишича, ҳарбий кийимдаги одамлар шон-шараф ва адолат эталони бўлишлари керак.

7 май Қозоғистонда Ватан ҳимоячиси куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан аввалроқ Остонада мамлакат қуролли кучлари ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишланган, мамлакат тарихидаги энг катта кўламли ҳарбий парад бошланди.  

Мавзуга оид