Жаҳон | 00:21 / 11.05.2017
15896
2 дақиқада ўқилади

Ҳолливуд актёри АҚШ президенти лавозимига курашиши мумкинлигини айтди

Фото:kapital-rus.ru

Ҳолливуд актёри Дуэйн "Қоя" Жонсон АҚШ президенти лавозимига курашишга "реал имкониятга" эгалигини айтди.

"Фикримча, реал имконият бор", деб жавоб берган актёр GQ журналига у президентликка курашиш учун ўз фаолиятидан воз кечиши мумкинлигини билиш мақсадида берилган саволга.

"Агар мен президент бўлганимда, унда мувозанат муҳим бўларди. Етакчилик, барча учун жавобгар бўлиш муҳим бўларди. Агар мен кимнингдир гапларига қўшилмасам, унинг оғзини ёпмасдим", деб айтган актёр.

Актёр шунингдек АҚШ президенти Дональд Трампнинг иммиграция сиёсатини умуман қабул қилмаслигини таъкидлаб ўтди. 

"Мен бизнинг миллий хавфсизлик – ядро эканлигига ишонаман, бироқ мен муҳожирларга тақиқловга ишонмайман. Мен бирдамликка ишонаман. Бизнинг давлат шунда қурилган ва бунинг эвазига кучлидир. Бу қарор эса жуда шошқалоқлик билан қабул қилинган", деб ҳисобламоқда актёр.

Мавзуга оид