Жаҳон | 09:17 / 12.05.2017
12345
1 дақиқада ўқилади

Туркия ўзи ишлаб чиқарган баллистик ракетани илк бор синовдан ўтказди

Фото: posta.com.tr

Туркия ўзи ишлаб чиқарган Bora баллистик ракетасини илк бор синовдан ўтказди.

Туркия мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ракета Қора денгиз соҳилидаги Синоп туманидан учирилган. Ракета учирилгач, денгизга тушган ва синовлар муваффақиятли деб топилган, деб хабар бермоқда Middle East Eye нашри.

Туркия мудофаа вазири Фикри Ишикнинг синовлардан кейин айтишича, мамлакат ўз баллистик ракетасини ярата олганидан фахрланади.

Rokestan компанияси томондан ишлаб чиқарилган бу ракетанинг учиш узоқлиги 280 км ни ташкил қилади. Ракета 450 кг гача юк ташиши мумкин. 

Ишикнинг айтишича, Туркия ракеталар минг ва ундан кўпроқ километрларга уча олиши учун баллистик ракета яратиш технологияларини такомиллаштиришда давом этади.

Мавзуга оид