Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 00:26 / 13.05.2017
6781
1 дақиқада ўқилади
Оқ уй: Трамп яҳудлар ва мусулмонларни террорчиликка қарши бирлаштиришга уриниб кўради
Фото: REUTERS/Carlos Barria
АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси генерал Герберт Макмастер Трамп яҳудлар, мусулмонлар ва христианларни террорчиликка қарши бирлаштиришга уриниб кўришини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Макмастернинг таъкидлашича, Трамп Саудия Арабистони, Исроил ва Италияга ташрифи вақтида халқаро хавфсизлик муаммосига алоҳида эътибор қаратади.
"Трамп Америка ва Исроилнинг бузилмас алоқасини тасдиқлайди", деб айтди Макмастер ва Трамп шунингдек Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан ҳам учрашишини қўшимча қилди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш